Х А Б А Р Н О М А

         Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 28.04.2018 йилдаги 16/18-сонли (Адлия Вазирлиги томонидан 02.07.2018 йилда рўйхатга олинган, рўйхат рақами 3030) "Банк хизматлари истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги қарори 2018 йил 28 июль кунидан қонуний кучга кирганлиги сабабли, "ДАВР БАНК" ХАТБ Амалиёт бошқармаси ва барча филиаллар билан жисмоний шахслар ўртасида тузилган барча турдаги кредит ажратиш тўғрисидаги шартномаларнинг "Банк томонидан кредит ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган фоизларни бир томонлама ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга" деб белгиланган банди, 2018 йил 28 июль кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.