Ҳурматли мижозлар диққатига!

         Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг тариф сиёсатларини оптималлаштириш бўйича банклараро келишувга асосан Ўзбекистон Республикаси Банклар ассоциацияси томонидан 17.10.2017 йилда “Тижорат банклари томонидан белгиланган оптималлаштирилган тавсиявий тарифлар режаси” ишлаб чиқилиб, тижорат банкларига иш жараёнида фойдаланиш учун йўлланган эди.  

         Ушбу тавсиявий тарифлар режасига кўра, мижозларга банк хизмати кўрсатишда улардан ҳар хил абонент тўловлари кўринишидаги банк хизматлари, гаровни таъқиқдан чиқарганлик учун бир марталик комиссиялар, мижознинг бошқа банкка ўтаётганида юридик йиғмажилдини расмийлаштириб бериш учун комиссияларни бекор қилиш, пул маблағларини ўтказиб берганда дебет айланма учун комиссияларни камайтириш  ва бошқа бир қатор банк хизматларига ҳақ ундирмаслик ёки камайтириш  назарда тутилган эди.

         “ДАВР-БАНК” ХАТБ томонидан мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш ва юқоридаги тавсиявий тарифларга асосланган  ҳолда  мижозларга қулай ва арзон бўлган ойлик абонент тўловисиз ва бошқа арзонлаштирилган комиссияларни ўз ичига қамраб олган бир неча хил тариф режалари ишлаб чиқилди  ва 20.11.2017  йилдан кучга киритилди.     

          Шу муносабат билан, Сиз билан тузилган  банк ҳисоби шартномасига илова қилинган эски тариф режасини янги арзонлаштирилган тариф режасига ўзгартириш ва имзолаш учун ўзингизга қулай бўлган вақтда  Банкимиз  филиалларига  ташриф  буюришингизни  сўраймиз.