DAVR Bank Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки кредит линиясини олади

 

Бугун халқаро молиявий ташкилотларининг етакчиларидан бири бўлмиш Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) билан микро-кичик ва ўрта бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаш жараёнларини янада жадаллаштириш  мақсадида кредит линия ажратиш бўйича олиб борилган музокаралар натижасида, DAVR Bank билан биргаликда Кредит шартномаси имзоланди.

 

 

Мазкур тадбир жорий йилнинг 1 август куни ЕТТБ Президенти жаноб Сума Чакрабартининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилди.

 

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки ва DAVR Bank ўртасида ўрнатилган хамкорлик алоқалари мухтарам Президентимиз томонидан эълон қилинган ва олиб борилаётган изчил ислоҳатлари натижасида рўй бериб, келажакда банк ва унинг мижозлари бўлмиш тадбиркорлар равнақига ўз ҳиссасини қўшиши кўзда тутилган.

 

Ўтган давр мобайнида банк Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассоцицияси томонидан ўрганиб чиқилиб, улар билан ўзаро келишувга эришган. Натижада Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкининг Халқаро ривожланиш ассоцицияси билан шартномалар имзоланган. Мазкур халқаро молиявий институтлари маблағларини жалб қилган ҳолда, банк кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириб келмоқда.

 

 

DAVR Bank хусусий акциядорлик тижорат банки Ўзбекистон молия бозорида жадал ривожланиб бораётган банклардан бири ҳисобланади. Банк сўнгги йилларда ўзини универсал банк сифатида намоён этиб, замонавий технологияни қўллаган ҳолда аҳолига ва юридик шахсларга кенг кўламли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

 

Банк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторини кредитлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш мақсадида техник ва технологик модернизациялаш бўйича инновацион лойиҳаларни молиялашдан иборатдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш банк фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Бунда банк, мамлакат молиявий бозорини ривожлантириш билан бирга, ўз омонатчилари, мижозлари ва акциядорлари манфаатларини ҳам юқори ўринга қўяди.   

 

Рақобатчилар орасида DAVR Bank ўзини бизнес бўйича ишончли ҳамкор сифатида намоён этмоқда ҳамда иқтисодий ўсиш, ривожланиш, самарадорлик ва бозордаги ҳиссасини оширишга интилган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.